Ҳаётингга зомин бўлдим мен,

Орзуларинг қолди беадо.

Тун-кун бемор тепасида сен,

Ўлтирасан, уйқудан жудо.

                  

Келган одам беморни кўргай,

Хабар олар яқин ва йироқ.

Гарчи улар ёнингда тургай,

Сўрашмайди ҳолингни бироқ.

 

Бирдан қўшни палатадан ҳам,

Овоз чиқар "Ҳамшира" деган.

Югурасан у томон шу дам,

Осма укол тугаган экан.

 

Қовоқларин уйганча гоҳо,

Пайдо бўлар бир тўп шифокор.

Аслида, сен бергайсан даво,

Ас...

 

Дўст ахтариб кезма жаҳонни,

Бугун уни кўрдинг, эҳтимол.

Эслайсанми, ёш бир ўғлонни,

Салом берди бекатда хушҳол.

 

Душманни ҳам излама асло,

Ёнгинангда кўрсатар фириб.

У, номингни эшитган асно

Радиосин қўяр ўчириб.

 

Муҳаббатни қўмсайсан ҳар чоқ,

Сенинг учун мисли диёнат.

Пайти келиб, ўксирсан бироқ,

Мен ўшаман, деса хиёнат.

 

Самолардан гина қилма ҳеч,

Лақиллатар турмуш шунчаки.

Бир юзингга қўндими ўпич,

Бир юзингга тушар тарсаки.

 

Бу жумбоқнинг ечими фақат

Юракдаги с...

 

Мени ёзибди, деб ўйлайсан гўё,

Шундан безовтасан, қорнинг гар тўқдир.

Ғам чекма, тарихда номингни асло,

Абадий қолдириш ниятим йўқдир.

22.11.2015

 

 

Сеники дедилар ёруғ жаҳонни,

Ҳатто сеникидир Инсон деган сас.

Сенга қолдирдилар орзу, армонни,

Лекин борлиқ ўзи сеники эмас.

 

Абад сеникидир меҳнат заҳмати,

Лой билан, қон билан қоришиқ дунё.

Сеники, турмушнинг барча кулфати,

Сеники эмасдир роҳати аммо.

 

Одамлар унутган номус ва орни,

Кашфиёт яратдинг — қуёндек овлар.

Боққин, сен эгарлаб қўйган тулпорни,

Ҳар кун миниб чопар бошқа бировлар.

 

Мовий кўллардаги мафтункор оққуш,

Сенинг ҳовузингдан учганлиги рост.

Эн...

 

Мени ерга урасан ҳар он,
Муродингни англаб етганман.
Билмайсанки, мен аллақачон
Оёқости бўлиб кетганман.

 

Мақтайсан ҳам сен мени гўё,
Осмонларга кўтарасан, бас.
Менга таниш сен айтган само,
Мақтовинг ҳам янгилик эмас.

16.11.2015 

 

Қўрқмагин, олмасман  заррача сафо,

Сенинг на кундузу кечаларингдан.

Аждодлар номини ёдда тут, аммо

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

 

Сен улуғ шоирсан, мен-чи ҳаваскор,

Зўрға аравасин тортгувчи ночор.

Майлига, писанд қил бизни ҳам бир бор,

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

 

Сен тенгсиз олимсан, мен-чи нодонман,

Сен – Сино, мен эса мажруҳ бир жонман.

Ҳеч кимга даъвом йўқ, кўздан ниҳонман,

Рухсат бер, ўтайин кўчаларингдан.

 

Сен буюк санъаткор, кўкдадир бошинг,

Ол...

 

Бир фаришта, қаноти синиб, 
Қулаб тушди заминга охир.
Тоғ бағрида, кўзлари тиниб, 
Ётар эди оҳ чекиб оғир.

 

У, фалакда учаркан доим,
Одамзотни дуо қиларди.
Боргин, деса агар Худойим,
Мажруҳларнинг бошин силарди.

 

Энди эса фаришта танҳо,
Атрофида кўринмас нажот.
Қумга кўмар шамоллар гоҳо,
Гоҳ бўрилар қуршайди, ҳайҳот!

 

Қизиқишди одамлар унга,
Келишдилар гурас ва гурас.
Лекин тегманг, дейишди бунга,
Чунки бизнинг қавмдан эмас.

13.11.2015 

 

Укам Абдуваҳоб Орипов хотирасига  (1970-2015)

 

Бешикдан чиқибоқ ҳимояга ўт, 
Дурустдир, тириклик ғамини есанг.
Ҳар лаҳза ёвузнинг тажовузин кут, 
Агар бу дунёда соғ юрай десанг.

 

Ҳовлинг деворини терак бўйи қил, 
Кучукнинг ўрнига боғлаб қўйгин фил.
Танк ҳам сотиб олсанг, тинчийди кўнгил, 
Агар бу дунёда соғ юрай десанг.

 

Ертўла қаздириб, шунга кириб ёт, 
Атрофга электр симларини торт.
Шуни талаб қилар, афсуски, ҳаёт, 
Агар бу дунёда соғ юрай десанг.

 

Т...

Орзу-ҳавасларим йўқ эди ҳали,
Парвосиз кезардим майса-ўтларда.
Ёшим ўсмирликка етган маҳали,
Учгим келди ногоҳ самолётларда.

 

Йиллар ўтиб кетди гоҳ худ, гоҳ бехуд,
Айрилиқ, ҳижронлар енгдилар мени.
Энди барчасидан узгандим умид,
Кўргим келиб қолди дафъатан сени.

 

Кечди-ку ҳаётим ёвузлар аро,
Бахтсизлик сўзига кўникдим беун.
Дердим, меҳмондирман дунёда, аммо
Бахтли бўлгим келди ажойиб бир кун.

 

Ишонмай қўйгандим дўсту ёрга ҳам,
Бирдан юрагимда уйғонди и...

 

Эҳтимол, шеърингга кимлардир зордир,

Агар зор бўлмаса - ижодинг хордир.

Бундай пайт дафтаринг дарёга ташла,

Чунки балиқларнинг саводи бордир.

01.11.2015

Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

16.01.2018

12.01.2017

12.01.2017

31.12.2016

31.12.2016

31.12.2016

15.10.2016

01.10.2016

Please reload

Янги Шеърлар

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

Arxiv