Муҳаббат аталган бир ҳис бор эди,
Уни деб қавмлар бир бирин еган.
Жулетта исмли бир қиз бор эди,
Бир йигит бор эди Ромео деган.

 

Бор эди муҳаббат аталмиш қўрғон,
Учиб киролмасди чивин ҳам ҳатто.
Совғасин Ягонинг қўлида кўрган,
Бўғиб қўя қолган жуфтин Отелло.

 

Энди бу юртларда дунё тескари,
Муҳаббат ҳислари бадар кетганлар
Жаннатни мадҳ этиб юрганлар бари,
Жаҳаннам комига бориб етганлар.

 

Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин,
Буқалар буқа деб ипини узса.
Бу...

 

Осмонда бир танҳо қуш учар,

Юракларни ўртар овози.

Гоҳ варракдек баландлаб ўтар,

Гоҳо пастлаб кетар парвози.

 

Биров билмас, учмиш у қайдан,

Қайга қўнар? Бу ҳам номаълум.

Ноласи бор – узилган найдан,

Ғойиб бўлар ўтмасдан бир зум.

 

Ўша қушдек яшадим чўчиб,

Сизни хавфдан айладим огоҳ.

Кетолмадим кўкка ҳам учиб,

Тополмадим ерда ҳам паноҳ.

 

 27. 01. 2016.     

 

 

Ўтганлар тушимга киради кўпроқ, 
Мен кекса, улар-чи, то ҳануз ўша. 
Орадан шунча вақт кечибди, бироқ, 
Кўзлар ўзгармаган – маломатпеша.

 

Мен гарчи руҳларга эргашиб юрган 
Ғалати шаҳзода Гамлет эмасман. 
Кимсаман, оламга лол боқиб турган, 
Турфа рўёларни йўқ ҳам демасман.

 

Асли шаҳзодада бор эди алам, 
Тахтин олиб қўймиш орсиз амаки. 
Уйланмиш Гамлетнинг онасига ҳам, 
Бундай қабиҳ ҳолат учрамас, балки.

 

Машъум ҳақсизликдан ўртаниб такрор, 
Ёзди Шекспир...

 

Каттакон шу дунё қўйнида

Яшаб турар бизнинг хонадон.

Эртанги кун мудом ўйида,

Ҳар биттамиз орзуманд чандон.

 

Соғлиқдадир менинг хаёлим,

Тун ва куним ўтар имиллаб.

Ёнимдасан, мунис аёлим,

Куйманасан тинмай ғимиллаб.

 

Яширасан ҳолингни доим,

Эмасмиз-ку ахир туйғусиз.

Гувоҳ эрур ёлғиз Худойим,

Мен уйқусиз, сен ҳам уйқусиз.

 

Мендан олиб қочасан кўзни,

Жилмаясан лабларинг титраб.

“Тузаласиз”, деган бир сўзни

Шивирлайсан ёнингга қараб.

 

Дастурхонга келганда таом

Термулас...

 

Ҳаётни сев,

Борлигича сев,

Бир ён кулба, бир ён қалъалар.

Осмонларнинг дарғасиман, деб

Учиб юрар лочин, қарғалар.

 

Ҳаётни сев,

Шодлик, кулфатда

Бир ён оғу, бир ёнда табиб.

Бир ёнингда ғаним, албатта,

Бир ёнингда дўстлар бор, ҳабиб.

 

Ҳаётни сев,

Ёзми, қаҳратон,

Ҳар лаҳзада шукроналар айт.

Ҳатто Ҳажга боргину, шу он

Совимаган тўшагингга қайт.

 

Ҳаётни сев,

Тўйиб ва тўйиб,

Ота-онанг, фарзандинг қадар.

Десинларки, сен кўнгил қўйиб,

Сўнг ўзинг ҳам бўлдинг мўтабар.

 

Ҳаётни с...

 

Шундай одамлар бор,

Юрмасдан тўғри,

Албатта, гапида бор чимдим заҳар:

Дейдилар:-Фалончи найновнинг ўғли,

Фалон идорага бўлибди раҳбар.

 

Биров тўй ўтказар йиғиниб, териб,

Меҳмон қилсам, дея маҳалла-кўйни.

Кимдир камситади ошин еб туриб:

-Сенга ким қўйибди карнайли тўйни.

 

Фалончи мукофот олибди кеча

Радио номини уч бор қайтарди.

Дейдилар:-Онаси фалончи чеча,

Тўйма-тўй юрарди, лапар айтарди.

 

Кибр куни кеча бўлмаган пайдо,

То абад иғвонинг нонин ейишган.

Бола Алише...

 

 

Дарёлардан талаб қилма сув,

Дарахтлардан сўрама соя.

Унут бўлган бундайин туйғу,

Бадар кетган бу каби ғоя. 

 

Меҳр нима-билмайди одам,

Оқибатга қолмаган ўрин.

Манзилингга етиб ол, болам,

Ҳали оқшом тушмасдан бурун.

5.01.2016

Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

16.01.2018

12.01.2017

12.01.2017

31.12.2016

31.12.2016

31.12.2016

15.10.2016

01.10.2016

Please reload

Янги Шеърлар

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

Arxiv