- Узоқлардан келар бир садо,

Айтинг, нима қилайин, бобо?

- У Ватандан таралган овоз,

Йўлларига солгин пойандоз.

-Садо келди яна ногаҳон,

Нима қилай, айтинг, бобожон?

-Елкасида юк бор бир олам,

У халқингдир, мадад бер, болам.

24.06.2016

Лифт одам ташийди қаватма қават,

Юк вазни бўлмасин ортиқчафақат.

Дарҳол сезади у бунақа дамни,

Чиқариб юборар бирор одамни.

Эътироф этаман энди,на чора,

Мен тушиб қолганман ундан кўп бора.

Масал деб ўйлама бу гапни ўртоқ,

Икки оёғингга ишонгин кўпроқ.

13.06.2016

Адирда ўсарди ёлғиз бир дарахт,

Биров билмас эди ким эккан, қай вақт.

Унинг теграсида ҳатто янтоқ йўқ,

Ҳар ён қовжираган хасларга тўлиқ.

Саратон чилласи келса қуриқшаб,

Дарахт кўринарди саробга ўхшаб.

Саҳронинг турфа хил қушлари ғужғон,

Барглар орасида сақлар эди жон.

Қиш фасли изғирин қутурган онлар,

Қуршаб олар эди уни бўронлар.

Кўрди у гуллаган баҳорларни ҳам,

Лекин бўлди доим ёлғизлик ҳамдам.

Бир кун чақмоқ чақди, хулласи калом,

Дарахт ёниб кетди, тамом васс...

 

Шоир Эркин Воҳидовга

 

Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни, 
Бизда ҳам бор эди матонат, бардош. 
Арслон чорлаганди қошига бизни, 
Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.

 

Жами тирикликка таниш шу хатар, 
Қумурсқа яралган ёппа таларга. 
Дўстим, алам қилар, арслон бехабар, 
Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга.

1982 йил.

 

 

Роса тортишдилар ер билан осмон,
Шафаққа айланди яноқлар чунон.

 

Шоирни меники дер эди само,
Меники дер эди она ер аммо.

 

Шоир-чи, куйлади иккаласин ҳам,
Заминдан куч олди, самога ҳамдам.

 

Саксон йил чорлашди ўртага олиб,
Охир тортишувда Ер чиқди ғолиб.

02.06.2016

Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

16.01.2018

12.01.2017

12.01.2017

31.12.2016

31.12.2016

31.12.2016

15.10.2016

01.10.2016

Please reload

Янги Шеърлар

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

Arxiv
Please reload