17.12.2019

Уйга кирдим.  Не ҳол, вароқлар ёзиқ

Шамол деразамни очиб кетибди,

Битик қоғозларни титиб аёвсиз

Ҳам уни ҳар томон сочиб кетибди...

Шамоллар!...

Ҳазилинг бу уйдан жавобсиз кетмас

Демасман: “Қоғозни учиролмайсан”:

Ҳар қанча уринма, йўқ, кучинг етмас

Сатрни ўрнидан кўчиролмайсан!

***

Кўзимдан нур кетса, йиллар шамоли

Учириб кетсалар киприкларимни...

Йўқ, йўқ!  Эзгу ишнинг йўқдир малоли.

Шеърим! Сенга бердим тирик боримни.

А. Орипов

1960  Июнь-Август

17.12.2019

Гоҳо  гулдор кўйлакда кўрдим,

Оқ шойига ўралдинг гоҳо.

Бир умрлик мафтунинг бўлдим,

Сен ўзингсан севганим танҳо.

Тўрт фасл ҳам либоси кўркам,

Севимли қиз кабисан, ўлкам.

А.Орипов 1960 йил.

Қуёш билан туриб эрта тонг,

Шабнам билан ювдим юзимни.

Жозибага, гўзаликка бой –

Тонгга ҳамроҳ сездим ўзимни.

Шунда сени дилбар ёшлигим,

Тонгсан дедим чиройда тенгсиз.

Саодатга, мазмунга ошно,

Сен қалбдаги ижод, жўшқин ҳис.

Ҳой оппоқ тонг, латофатли тонг,

Сен гулшанга гул бўлиб қўндинг.

Хур ёшлигим, нурли ёшлигим,

Сен умримни мазмунга кўмдинг.

А.Орипов 1959 йил

Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

16.01.2018

12.01.2017

12.01.2017

31.12.2016

31.12.2016

31.12.2016

15.10.2016

01.10.2016

Please reload

Янги Шеърлар

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

Arxiv
Please reload