ЁМҒИР


Ёмғир ёғса шоирлар Эрк берарлар мияга, Тайёр мавзу топилди, Тизарлар қофияга. Ёмғир ёғса қушлар-чи, Таҳликага тушади Ва лекин севишганлар Зонтикка ёпишади. Ёмғир ёғса бемаҳал Куяр ўзбек деҳқони: - Ҳосилни поймол қилди, Етди қанча зиёни. Женевалик қувонар Ёмғир ёғмасин қачон: - Ҳаво яна тозариб, Яшнайди яна газон. Аллоҳ барака сочар Қай фасл, қай палладир, Ким қандай қабул қилар? Бу бошқа масаладир.

04.04.2015


Arxiv