АПРЕЛ
Борлиқ кийиб олган мовий бир либос, Ел эсар – баҳорнинг пилдироқлари. Қалбингда уйғотар ажиб эҳтирос, Апрел осмонининг қалдироқлари.
Ёмғир таралади кўм-кўк адирда, Узоқ қирда эса ялтирар қуёш. Бундай нафислик йўқ ҳеч бир атирда, Руҳингни яйратар ҳаво, тоғу тош.
Қофия йиғишар шеърга – назмга Жажжи жилғаларнинг шилдироқлари. Атрофни чақирар яшил базмга Апрел осмонининг қалдироқлари.
06.04.2015