top of page

ҲИММАТ

  • Abdulla Oripov
  • Apr 7, 2015
  • 1 min read

rock.jpg

Дунёнинг ҳиммати дарёга ўхшар, Бир оқса оқади билмасдан тиним. Йиғсам совға бўлган гулларни агар, Каттакон чаманзор бўларди, иним.

Дунёнинг зулми ҳам қолишмас, асло Бир умр топмассан ҳаловат, қўним. Отилган тошларни йиғсам мабодо, Улкан бир тепалик бўларди, иним.

07.04.2015


 
 
Arxiv
bottom of page