top of page

АСОСИЙ НУСХА


Бирорта китобга уйғонса шубҳа, Сиз бунинг аслини топинг, дейдилар. Ҳеч ким қўлёзмани қилмагай туҳфа, Шу тахлит илмнинг ғамин ейдилар.

Тулпорнинг насли-ку эскирмас асло, Дерлар бобосида бўлган қанотлар. Уларнинг баҳоси йўқ эрур, аммо Ўрнини босолмас жайдари отлар.

Менга кибр билан боқма, эй банда, Юзингда кўринмас табаррук у чанг. Сен таҳрир бўлгансан, ростин айтганда, Аршда қолиб кетган асосий нусханг.

08.04.2015 й.


Arxiv
bottom of page