top of page

ИРИМ


Талош палласи деб шеър ёздим у вақт, Оқшомнинг бу сири гарчанд ноаён. Иримга биноан айнан ўша пайт, Ҳатто урушлар ҳам тўхтаган бир он.

Шеърда истагимни айтмабман, эркам, Ишонгум, ишорат сенга кифоя. Дейман, қовоғингни очиб юр сен ҳам, Токи иримларга қилгин риоя.

15.04.2015


Arxiv
bottom of page