КИБР


Мен борман – дунё бор, мен йўқ – дунё йўқ, Фақат бугунни бил, фақат бугунни. Бисотинг мавжудми – кўнглинг бўлсин тўқ, Эслама, охират деган у кунни.

Турли афсоналар тўқийди одам, Севги бу – қушда ҳам учрайдиган нафс. Бордир ўз эгаси эрта куннинг ҳам, Менга келажакдан ўқийверма дарс.

Инсоф нодонларга эрур муносиб, Сен-чи, фақатгина ўз-ўзингни бил. Ҳатто авлиёлар ҳокини босиб, Мақсадга интилгил, мақсадга интил.

Уч-тўрт хаёлпараст букканича қад Тушининг таъбирин топгунича то, Сизнинг фикрингизча, яъни мен – муртад Эгаллаб оламан дунёни ҳатто.

Нега тингламайсан кибрнинг сўзин? Олижаноб эдинг, аҳволинг тангми? Асрлардан буён буткул ер юзин, Бошқарган менми ё камтар отангми?

21.04.2015


Arxiv