top of page
Search

ОИЛА ЯНГИЛИКЛАРИ

  • Абдулла ОРИПОВ
  • Apr 25, 2015
  • 1 min read

1309281506_img_0577.jpg

Бола ўқиб қайтди хориждан бир кун, Касби кор орттирди: дипломли меъмор! Уйда байрам бўлди момоси учун, – Болам, тандир қургин, ўтирма бекор.

Биттаси инжинер бўлиб қайтди-ку, Темир-терсакларга бағишлармиш жон. Тоға ўғил бола гапни айтди-ку: – Эски аравам бор, тузат жиянжон.

Катта дўхтир бўлди кенжатойи ҳам, Бобо дер: – Ғурурга энди тўлайлик. Бироз ҳашакидир дардимиз болам, Сенга муносиброқ касал бўлайлик.

25.04.2015


 
 
Arxiv
bottom of page