Search
ТЎРТЛИКЛАР
- Абдулла ОРИПОВ
- Apr 26, 2015
- 1 min read

* * * Ёмон аёл деган бир ибора бор, Ҳеч кимга тегмасин бу тамға зинҳор. У аввал эрининг бошини ейди, Сўнгра болаларга ўтади, маккор.
* * * Айланар тегирмон тоши саросар, Бошим ўртадаги донга баробар. Менга ҳавас қилма, турмуш зулми бу, Метин ҳам чидамас унга, биродар.
* * * Кўрдим, ғолиб экан мудом ёлғонлар, Турмуш жиловини қўлга олганлар. Марҳумлар гапирмас, лекин номидан – Сайраб юрар экан тирик қолганлар.
26.04.2015