top of page

ОГОҲЛИК


Қора кунлар келди кўҳна диёрга, Устоз йиғлай-йиғлай айлади хитоб: – Майли сувга оқсин, сингсин деворга, Нодоннинг қўлига тушмасин китоб.

Енгди маърифатни манфур жаҳолат, Ўзбекда қатағон даври бошланди. Қодирий мухлиси қилинди ғорат, Чўлпонни ўқиган отиб ташланди.

Йиллар ўтиб кетди, озодмиз шукур, Лекин сен огоҳ бўл, маърифатли жон. Ҳали тирик юрар каламуш қурғур, Кўзлари йилтираб турибди сичқон.

25.04.2015


Arxiv
bottom of page