ШОШИЛ, ҚУЁШ


Шошил қуёш, ўзингни кўрсат, Нуринг билан ўраб ол теграм. Худо билар, ўтмай сал фурсат, Тополмассан кўланкамни ҳам.

Шамол шошил, шошилгин ёмғир, Тезроқ қуршанг елкам, бошимни. Бирдан ғойиб бўлурман, ахир, Учратмассиз ҳатто лошимни.

Вақт чопмоқда билмасдан тиним, Дўстим, етар, анқайма, очил. Имиллама сен ҳам ғанимим, Ёмонлигинг қилишга шошил.

29.04.2015й.


Arxiv