ИНСОН ҒУРУРИ
Йигитнинг уйида тинчи йўқ зарра, Сен эса ўқийсан унга йўл-йўриқ. Файласуф, миянгни ишлат бир карра, Уни тергамоққа асло ҳаққинг йўқ.
Темир қоидангга риоя айлаб, Сенга ҳам берайин майли бир савол: – Нега уйғонмадинг тонггача ухлаб, Нега овқат ейсан ўзинг бемалол?
Ким инсон қалбига кирса берухсат, Ҳаттоки, ҳайвондан ваҳшийроқ эрур. Шу ҳолда туғилиш зулмдир, албат, Туғилмаслик ундан яхшироқ эрур.
30.04.2015