НАМОЙИШ
Осмони фалакда чиқди фармойиш: "Сомончи йўлида ўтсин намойиш!
Қатнашсин катта-ю кичик давлатлар, Барча қитъалардан, барча давлатлар".
Чиндан кўрик бўлди ғоятда катта, Олам йиғилганди ахир парадда.
Найзасин кўтариб Африка ўтди, "Там-там" овозлари самони тутди.
Улар кийиб олган турфа либосин, Бири филин минган, бири қўтосин.
Осиё етаклаб болаларини, Аравага ортган бомбаларини.
Бизникилар ўтди хушнуд ва ғолиб, Пахта чаноғини қўлига олиб.
Ўтдилар, дейишиб акани опа, Жинсни фарқлай олмай қолган Европа.
Турли ўйиннинг ҳам борлиги дуруст, Ракетаси билан қўрқитди ўрис.
Ҳамма ёқни босган турли штаблар, Режессёрлик қилди ўзи – Штатлар.
Томоша охирлаб қолди-ку қарийб, Оҳ, ҳеч ким ўтмади китоб кўтариб.
04.05.2015