Я Н Г И Т Ў Р Т Л И К Л А Р
АПРЕЛ СОВУҒИ
Совуқни юборди Аллоҳ даргоҳи, Дув-дув тўкилдилар дарахтлар оҳи. Катталар танбеҳга балки лойиқдир, Лекин болаларнинг недир гуноҳи?
11.05.2015
БОЗОР
Бозор ҳамма йўлни юборди буриб, Соҳиб қалбларнинг ҳам излари қуриб... Ё Раб, англайдиган одам топилса, Йиғлардим, пойига бошимни уриб.
12.05.2015
ТАДБИР
Ўтказамиз келинг бир тадбир, Ярим аср ортга қайтамиз. Ким ҳам билиб турибди, ахир, Биргалашиб ёлғон айтамиз.
09.05.2015
АЛДОВ
Бизларни алдабди шўролар чандон, Барчангиз етук деб, ялпи саводхон. Оғриган жойимни кейин билибман, Во ажаб, бунчалар кўп экан нодон.
12.05.2015