top of page

ҚАНОАТ


Болам, умид билан яшагин, бироқ Ҳаёт баланд-пастин бўйнингга олгин. Ўзинг кабиларга яқин бўл кўпроқ, Қол, деса мардларнинг ёнида қолгин.

Каттакон карвонга мансуб бўлса ҳам Гадонинг рутбаси гадодир доим. Омад билан имкон мангу бири кам, Фақат тенг яратган нафсни Худойим.

Киборлар ичига адашиб кирган Қаландар у жойдан албатта безгай. Йўқсилнинг даврасин бир бора кўрган Бойлар ҳам ўзларин ортиқча сезгай.

Инсон умид билан яшайди, аммо Руҳини эзгайдир хорлик, каму кўст. Аллоҳ айирмасин ризқидан асло, Йўқдир, қаноатдан ортиқ бирор дўст.

Сира ростланмайди букри бу олам, Бизлар-чи, ўтамиз такбирлар айтиб. Шундоқ деган экан жўмард бир одам: – Фазоларга учсам келмасдим қайтиб!

15.05.2015


Arxiv
bottom of page