top of page

БОЙҚАРО


Кошонанинг кўркам боғида Савлат тўкиб, амирлар аро, Чоғир ҳўплаб гоҳи-гоҳида, Ош ер эди султон Бойқаро.

Бирданига қисилди кўкрак, Бирданига йўқолди ором. Бир луқма ош – ичида сўнгак, Томоғига тиқилди, тамом.

Аҳли табиб шу заҳот боқиб, Афсунгарлар бўлдилар гирён. Кўзда ёши дарёдек оқиб, Аранг нафас оларди султон.

Ою йиллар ўтдилар секин, Юрт ҳам бунга кўникди ҳатто. Баъзи дард бор, ўлдирмас, лекин Ҳамроҳ бўлар Маҳшаргача то.

Эшитган дўст албат қон ютган, На ғанимлар бундан ризодир. Бу – султоннинг ўзи қатл этган Набираси Мўмин Мирзодир.

26.05.2015


Arxiv
bottom of page