СЎНГГИ МАКОН
- Абдулла ОРИПОВ
- May 30, 2015
- 1 min read

Қайга бориб қўнар учаётган сор, Қайси жойда тўхтар югурук оҳу? Жавоб бериб бўлмас бу гапга зинҳор, Бу жиҳат ёпиқ, деб айтилган, ёҳу.
Узоқ йиллар яшаш ҳар кимга армон, Гарчи дунё ўзи фоний, муваққат. Филда ҳам бор эмиш энг сўнгги макон, Инсонга буюрсин Ватани фақат.
28.05.2015