top of page

ТУШ

  • Абдулла ОРИПОВ
  • Jun 2, 2015
  • 1 min read

free-dreaming-sky-wallpaper_1024x768_84525.jpg

Олисдасан заминдан – ердан, Етолмайди бирорта чақин. Яқин бўлиб қоласан бирдан, Миллиметр. Ундан ҳам яқин.

Олам бунча муаттардир, оҳ, Бўйларингдан бўламан сархуш. Кўз очаман уйқудан ногоҳ, Кўтарилар орамиздан туш.

29.05.2015


 
 
Arxiv
bottom of page