Search
ЮРАК
- Абдулла ОРИПОВ
- Jun 2, 2015
- 1 min read

Юрак мулки ичра ястаниб ётар Гоби саҳроси-ю Помир тоғлари. Денгизлар, дарёлар қатор ва қатор, Семирамиданинг осма боғлари.
Унга қўли етмай юрганлар қанча, Термула-термула толган не кўзлар. Лекин каслар ҳам бор, унга боққанча Бор-йўғи сичқоннинг инини излар.
30.05.2015