Search
Я Н Г И Т Ў Р Т Л И К Л А Р
- Абдулла ОРИПОВ
- Jun 4, 2015
- 1 min read

БЕМОРЛАР
Ишдан чиқиб қолган бизнинг жисмимиз, Йўлга бошлаб юрар қолган қисмимиз. Ҳаммамиз баробар шифохонада, – Навбатдаги бемор! – Бизнинг исмимиз.
16.05.2015
ТЕЛЕФОН
Итга телефон бер – юраверади, Лекин итлигича тураверади. Агар номерига адашиб тушсанг, “Кимсан?”, “Нимасан?”, деб ҳураверади.
26.05.2015