top of page

ҲАЁТ


Ҳаёт, сени улуғлай нечун? Кўзим очиқ, эмасман гаранг. Сенда шафқат йўқдир мен учун, Ижарангда яшайман аранг.

Ҳаёт, сени улуғлай нечун? Қалбга ниманг илҳом солгайдир. Уйдан чиқсам, изимдан ҳар кун, Тўртта ишсиз қараб қолгайдир.

Ҳаёт, сени улуғлай нечун? Ерга урдинг очиқ, ошкора. Энди лошим нимталаб бутун, Ташламасанг итларга зора.

02.07.2015


Arxiv
bottom of page