ЎКИНЧ

Бир вақтлар туғилган жойим бор эди, Учсам қўнадиган ишончли ошён. Мен учун ҳамиша ифтихор эди, Бугун бегонадир менга у макон.
Меҳр ила муҳаббат, ҳурмат, оқибат, Билмадим, қайгадир бўлмишлар ғойиб. Тепалик бағрида кўринар фақат, Отам ва онамнинг қабри мунғайиб.
11.07.2015