Search
ҒАЛАТИ ОДАМЛАР
- Абдулла ОРИПОВ
- Jul 13, 2015
- 1 min read

Нолойиқ кимсанинг суғориб отин Бу ишни беҳуда савоб дегайсан. У дарҳол эслатар кимлигин, зотин, Мутлақо сабабсиз қамчи егайсан.
Бошқаси кўролмас, дейлик, буюмни, Балки арзимайди бир пулга ҳатто. Қайдан олгансан деб янги кийимни, Ечинтириб қарар шиминггача то.
10.07.2015