НУҲ КЕМАСИ
Уммонда кезади бир кема ҳануз, Минг йилким, чарчамас, толмас эгаси. Йироқ соҳиллардан узмайди ҳеч кўз, У нажот тимсоли, Нуҳнинг кемаси.
Мен ҳам шу кемада сузарман борҳо, Кўргайман, не бўлса пешонасида. Бошқа ҳамроҳлардан фарқим йўқ асло, Мен фақат кеманинг юкхонасида.
18.07.2015