ТУҒМА НОДОН
Баъзи суҳбатдошнинг ўй-фикри ғалат, Яшириб ўтирмай, очиқ-ойдин дер: – Бош вазир эканлар Навоий ҳазрат, Нега шундай одам ёзиб юрган шеър?
Саволлар чулғайди уни галма-гал, Мияси тўлади мубҳам тутунга: – Бобур вазир эмас, шоҳ экан тугал, Нима керак бўлган шеър ёзиш унга?
Бундай суҳбатдошдан асрасин Худо, У туғма нодондир, аслини билсам. Гар Ватан ҳақида сўз кетса ҳатто, Қанча беради дер, ҳимоя қилсам.
19.07.2015