ОСИЁЛИК

 

Осиёлик дўстим, борингга шукур, 

Ажиб суҳбатдошсан, тенгги йуқ ҳамроҳ. 

Содда феълинг кўриб, топаман ҳузур, 

Ғалати ўйинлар кўрсатасан гоҳ. 

 

Ўзига буюрсин ҳар кимнинг таъби, 

Чорбозор эмас бу - амакинг қурган. 

Ўзингни урасан шабкўр қуш каби, 

Олдингда одам бор - навбатда турган. 

 

Бунда тартиб мавжуд, бунда бор тенглик, 

Хоҳлабсан, тўлқинда кўмиламан деб. 

Уммон барча учун етарли кенглик, 

Талашма, мен олдин чўмиламан деб. 

 

Бироқ кўз ёш кўрсанг сақлайсан сукут, 

Қўшилиб йиғлайсан, ўкинчга тўлиб. 

Ногаҳон йўлингда учраса тобут, 

Изидан кетасан азадор бўлиб. 

 

Осиёлик дўстим, шарқлик биродар, 

Ғоят самимийсан, мисли боласан. 

Лекин дўхтирларни учратсанг агар 

Навбатга қарамай, қочиб қоласан. 

 

АҚШ. Хьюстон, 25.07.2015 

 

 

 

 

 

  

  

  

 

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload