ДИАЛОГ
-Отанг билан онанг ҳаётми, укам?
-Улар юрибдилар саломат, ўктам.
-Сенга қилмадими дўстлар хиёнат?
-Ҳозирча, ўртада бордир диёнат.
-Қийнаб қўймадими турмуш ва рўзғор?
-Оила қуришга ҳали вақтим бор.
-Айтгин, энг муҳими, соғмисан ахир?
-Шукур, нолимасман соғликдан тақcир.
-Омад ўзи сенга боққан экан заб,
Укам, энди менга ўргатмагин гап.
АҚШ, Хьюстон. 1.08.2015