ТЕЛЕФОН СУҲБАТЛАРИ
Ҳар замоннинг ташвиқоти бор, Ҳар давроннинг тарғиботи бор.
Ер юзида турли қитъалар, Тўрт тарафга муштин ўқталар.
Кўришмасдан бир-бири билан, Яшайдилар ўз сири билан.
Сиёсат ҳам телефон аммо, Важоҳат ҳам телефон аммо.
Буни қаранг, ўтиб замонлар, Ерга тушди кўкдан давронлар.
Қолишмасдан президентлардан, Ошиб уммон, ошиб кентлардан.
Гаплашади оддий одамлар, Отамлашар хоҳлаган дамлар.
Нью-Йоркга учганди куёв, Келин пошшо сим қоқди дарров:
-Бордингизми? Нечук ҳолингиз? Буюмларга қараб олингиз.
Нарсаларнинг бари етибди, Кўк галстук қолиб кетибди.
Куёв дейди: - Келдим, жуда соз, Уммон узра айладик парвоз.
Мени ўйлаб, бўлмангиз диққат, Етишмайсиз ўзингиз фақат.
Давом этар суҳбатлар шундоқ, Шамол тинар, у тинмас бироқ.
Дипломатлар, бир гапни туйинг, Одамларни ҳолига қўйинг.
Бўлсин майли турфа фуқаро, Тил топишар улар ўзаро.
АҚШ, Хьюстон. 10.08.15