СЕҲРЛИ ДИЁР

 

Осмондан қарама,

Ердан қарама,

Одамдек назар сол сен бу диёрга.

Унинг корларига майли ярама,

Тош ҳам отиб юрма лекин бекорга.

 

Уни ким кашф этган? Тортишмасдан тур,

Ҳарҳолда, падари Ҳазрати Одам.

Арши аълодаги ялт этган бир нур

Етиб ортмасмикан барчамизга ҳам.

 

Одамзод шундоқдир: шовқиндан қўрқса,

Илондан сўраркан:-Нега сен жимсан?

Нега филсан, деркан гар филни кўрса,

Чумолига қараб айтаркан:-Кимсан?

 

Бир-бирин етаклаб келгай карвонлар,

Сафари тинч ўтса, шунинг ўзи бас.

Комил бўла олса агар инсонлар,

Низолар бартараф,иғволар абас.

 

Асло ўргатмасман бировга ақл,

Мутлоқ меникидир қўлдаги созим.

Ҳозир Сизга атаб айтилган нақл,

Менинг залдан туриб берган овозим.

 

                           АҚШ. Хьюстон. 14.08.2015

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload