ОҚ КИШМИШ

 

Дўконда сўрайман:- Борми оқ кишмиш?

Дунёда мен севган энг ширин неъмат.

Ўзбеклар юртида ҳозир ғарқ пишмиш,

Самарқанд ёқларда учрайди фақат.

 

Олис Амриқонинг Хьюстонида

Мен уни кўрдиму лол қотдим ҳатто.

Асли файз шу элнинг дастурхонида,

Бизлар ўйлагандек тор эмас дунё.

 

Бежиз фазогирлар тановул қилмас,

Тип-тиниқ қаҳрабо,офтоб қатраси.

Ўзбек палови ҳам кишмишсиз бўлмас,

Ошга кўрк бергайдир майиз сараси.

 

Ўйламанг, кишмишдан шунчами ҳайрат,

Қайсидир юртларда балки у хордир.

Мен эса завқланиб кетаман ҳар вақт,

Аллоҳнинг неъмати ҳар қайда бордир.

 

Гўё анор каби думалоқ олам,

Унутинг торликни,кибрни,ранжни.

Ахир қувонмасми амриқолик ҳам,

Олой бозорида кўрса оранжни.

 

А.Қ.Ш. Хьюстон. 15.08.2015.

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload