ЯНГИ АСР МЎЖИЗАЛАРИ

 

 

 

 Қизим Мавлудага

 

 

Фалак гардишдирми, гардиш эмасми,

Мени бу савдолар қизиқтирмас кўп.

Инсоний саодат етарми, басми,

Демакким, толенинг этагидан ўп.

 

Бу шундоқ асрдир, қоққунча киприк

Овозинг янграгай сайёраларда.

Юз йил режа тузиб, солгунча кўприк,

Юлдузга етгайсан тайёраларда.

 

Бир қултум сувингни ютиб, ютмасдан,

Нафасинг боргайдир Тошкентга қадар.

Самолёт қўнишин кутиб, кутмасдан,

Ошни сузгаймиз, деб бергайлар хабар.

 

Хотиринг жам бўлсин, энди одамзод

Қайта кириб олмас эски ғорига.

Агарда Аллоҳим айласа имдод,

Бергай осмонларни ихтиёрига.

 

Башарнинг мулкидир  замин, ҳойнаҳой,

Кимгадир аталган томорқа эмас.

Хонангга сиғмайди қуёш билан ой,

Харобот узра ҳам порлайверар, бас.

 

Ўтган даврларнинг  асоратлари

Кўзиккан ярадай битиб кетгайдир.

Иншоллоҳ, энг олий  муродлар сари

Ўзбек аёли ҳам бориб етгайдир.

 

Мен фахр қилурман, ҳақ айлаб назар,

Сенга ҳам юз буриб турибди олам.

Улуғ аждодларни эсласанг ҳам гар,

Бахтлиман, дейишга ҳаққинг бор, болам.

 

Жажжи фарзандларинг ўзи бир  давлат,

Ҳалол жуфтинг билан давронингни сур.

Дейман, она қизим, қалбингда фақат

Ҳеч қачон сўнмасин  Ватан деган нур.

 

                             А.Қ.Ш   ХЬЮСТОН . 15.О8. 2О15

 

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload