МУЛЛА ВА БЕМОР

 

 

Чилёсин ўқирди беморга мулла,

Бемор иссиғидан ёниб, жўшарди.

Суф, деса танига кириб ғулғула,

Безгак тутган каби, сапчиб тушарди.

 

Мулла чарчамади тонгга қадар то,

Ҳа, қадим  дунёнинг синоати кўп.

Қултум сув гоҳида бўларкан шифо,

Нишолда ковлар - ку оддийгина чўп.      

 

Нима десангиз ҳам, кушойиш аён,

Бемор юзин бурди берига қараб.

Майда - чуйда гаплар кетмас бундай он,

Муллага шарафдир, беморга шараф!

 

Қурбонлик қилдилар қора қўчқорни,

Кириб чиқиб юрди  амма - холалар.

Мулла қўлдан бермай  турар виқорни,

Мўъжиза кўргандек хурсанд болалар.

 

Бу гаплар  бировга келмайди малол,

Ширин ҳам эмасдир, эмасдир тахир.

Бир гўдак юз марта йиқилиб, алҳол,

Ўрнидан юз карра тургайдир, ахир.

 

Асли  сир қаёқда? Билмасди ҳечким,

Ёғли шўрвада ҳам балки ҳикмат бор.

Бемор бирдан деди:- Маъради эчким,

Ўшани тушовлаб келмоғим даркор.                    

                                      А.Қ.Ш   ХЬЮСТОН . 17.О8. 2О15

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload