ОТА - ЎҒИЛ ТОРТИШУВИ
Ота - ўғил тортишарди Маҳшар куни,
Қоғозга ҳам ёзиб бўлмас ҳатто буни.
Ота дерди:- Гўдакликдан сени боқдим,
Байрамларда ўйинчоқлар этдим тақдим.
Еган барча овқатларинг ҳисоби бор,
Рўйхат қилиб қўйганман мен, сен - қарздор!
Ўғил дерди:- Мен уларни узгум албат,
Маҳшар куни берса бўлди имконият.
Бироқ, Сизнинг гуноҳингиз ғоят катта,
Каллангизни узишса ҳам оз, албатта.
Қилмишингиз кўриб, билиб ўлтиргансиз,
Мени ёлғон шу дунёга келтиргансиз.
А.Қ.Ш ХЬЮСТОН . 17.О8. 2О15