ОҚЛОВЧИ

 

Оқловчилик қилади котиб,

Кўпчиликдан қилманг, дер гина.

Ёмонларни бўлдик йўқотиб,

Қолганлари уч-тўрттагина.

 

Учраб турар балки бюрократ,

У  ҳам  юрар ўртадагина.

Порахўр-ку  арзимас иллат,

Борлари  ҳам  уч-тўрттагина.

 

Сиз ваҳима қилманг, эй, шоир,

Йўлингизда  йўқолса зина.

Гап чиқарманг уларга доир,

Безори  ҳам  уч-тўрттагина.

 

                  А.Қ.Ш.ХЬЮСТОН.  21. 08. 2015  

 

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload