ТАВСИЯ

 

Менга турли юмуш ёқавермас, бас,

Майли айтиб қўяй дилда ниятни:

Сенга салом бериш вазифам эмас,

Олмаганман бундоқ мажбуриятни.

 

Майлига, аҳволим бўлса ҳамки  танг,

Майли, ҳайъатингга қўймагин сайлаб.

Умримнинг қоқ ярмин  ўтказдим, аттанг,

Ҳар хил кимсаларга такаллуф айлаб.

 

Сохталик жонимга теккан  шу қадар,

Менга тинчлигим бер, оромимни бер.

Кўчада нима кўп- тош кўп, биродар,

Яхшиси, боргину ўшаларни тер.

 

                            А. Қ. Ш. ХЬЮСТОН. 21.08. 2015

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload