ЭВЕРЕСТ ВА УММОН


Эверест тоғида яшар бир одам

Ва Баҳри Муҳитнинг энг тубида ҳам.

Чўққида турган у, албатта, сенсан,

Уммон остидаги, шубҳасиз, менман.

Асло қўлим етмас юксак поянгга,

Эверест аталмиш баланд қоянгга.

Лекин сен тўхтовсиз тошлар отгайсан,

Мудом камситувчи сўзлар қотгайсан.

Бир вақтлар дердилар: - Инсоф, Виждон бор,

Минг афсус, бори ҳам ғариб ва ночор.

А.Қ.Ш ХЬЮСТОН 25. 08. 2015


Arxiv