ОЛИС ҚИРЛАР СОҒИНЧИ

 

 


Сен жимгина ўтиргин, Ҳасан,
Ҳусан, сен ҳам сўз дема зинҳор.
Бетакаллуф бўлсанг бўларсан,
Илтифотга эмас булар зор.

 

Исмига ҳам = вичларни қўшиб,
Айтишларинг жуда ғалати.
Булар ҳали осмондан тушиб,
Беланмаган лойларга пати.

 

Худо ҳақи, олифта бир сўз
Барчасига масхарадай гап.
Қуёш чиқса очадилар кўз,
Ой ботганда қолурлар ухлаб.

 

Мол = дунёси кўпайган дамлар
Тўй қилади, берар кўпкари.
Тўйиб еса бўлди одамлар,
Мардлик эрур топган пирлари.

 

Ўзи эга бепоён қирга,
Ҳавас билан боқурман такрор.
Кўз қисарлар бахши шоирга:
-Айтчи, жўра, қанча қўйинг бор?

 

АҚШ. Хьюстон  25.08.15

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload