top of page

ОЛИС ҚИРЛАР СОҒИНЧИ

Сен жимгина ўтиргин, Ҳасан, Ҳусан, сен ҳам сўз дема зинҳор. Бетакаллуф бўлсанг бўларсан, Илтифотга эмас булар зор.

Исмига ҳам = вичларни қўшиб, Айтишларинг жуда ғалати. Булар ҳали осмондан тушиб, Беланмаган лойларга пати.

Худо ҳақи, олифта бир сўз Барчасига масхарадай гап. Қуёш чиқса очадилар кўз, Ой ботганда қолурлар ухлаб.

Мол = дунёси кўпайган дамлар Тўй қилади, берар кўпкари. Тўйиб еса бўлди одамлар, Мардлик эрур топган пирлари.

Ўзи эга бепоён қирга, Ҳавас билан боқурман такрор. Кўз қисарлар бахши шоирга: -Айтчи, жўра, қанча қўйинг бор?

АҚШ. Хьюстон 25.08.15


Arxiv
bottom of page