ЎТГАН ТАРИХЛАР

 

Сўйлайин ажойиб воқеотлардан,

Азиз авлиёлар, ўтган зотлардан.

 

 

Яхлит бўшлиқ  экан олам бир замон,

Яъниким, аралаш замин ва осмон.

 

 

Бўлган на тартибот, на ўй, на ният,

Таги билан йўқдир ўзи жамият.

 

 

Тўрт=бешта қароқчи юрган қўрқитиб,

Ўтган, кетганларни талаб, ҳуркитиб.

 

 

Арз қилай десалар подшолари йўқ,

Ҳатто арзигулик гадолари йўқ.

 

 

Сайраб юрар экан бир қушча хушҳол,

Сўйиб ейишганлар уни ҳам дарҳол.

 

 

Охир ёлвордилар йиғлаб Ҳудога,

Қулоқ солгин, дея бизнинг нидога.

 

 

Яратган яратди сўнгра бир давлат,

Риоя қилинг деб қонунга фақат.

 

 

Мудом эзгуликка айлангиз амал,

Балки бўлажаксиз етук, мукаммал.

 

 

Оҳ, нечоғ гўзалдир орзу ва армон,

Комил бўлолмади ва лекин Инсон.

 

 

Асло аримади ғам, ташвишлари,

Энди рухсат билан битгай ишлари.

 

 

АҚШ. Хьюстон  26.08.15

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload