ИҒВОГАР

 

Ёмонлама бировни менга,
Илон каби танглайинг қуриб.
Айтиб қўяй бир гапни сенга:
Тилларингни олгум суғуриб.

 

Не давлату неча тахтларнинг
Ўша фитна бошига етган.
Тарих гувоҳ, не бебахтларнинг
Иғво боис, калласи
кетган.

 

Ўзгаргайдир унинг ҳам турқи,
Замонавий бўлгай намоён.
Бамисоли гўзал бир тулки,
Галстуклар боғлайди шоён.

 

Оғзин очса, кўрингай лекин,
Сўйлоқ, сариқ, озиқ тишлари.
Қурбонини ғажийди секин,
Тепаларда битар ишлари.

 

Ёмонлама бировни менга,
Илон каби танглайинг қуриб.
Айтиб қўяй бир гапни сенга:
Тилларингни олгум суғуриб. 

 

АҚШ. Хьюстон  26.08.15

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload