top of page

ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИДА

Икки гуруҳ бордир асли дунёда, Бировининг оти Яловчилардир. Лекин фаолликда ундан зиёда, Иккинчисин оти Таловчилардир.

Биринчиси бўлса, туну кун ётиб, Хожасин оёғу кетин ялайди. Иккинчиси эса, ҳужжат кўрсатиб, Куппа=кундуз куни сени талайди.

Қанча фиръавнлар келиб кетмаган, Ер юзин қақшатган қанчалар хоқон. Ва лекин уларга кучи етмаган, Балки киши билмас, қўллаган пинҳон.

Мен-ку ёқтирмасман ғалвани асло, Эҳтимол, ҳаётда йўқ каму кўстим. Хақсизлик балосин кўрганда, аммо Юрагим эзилиб кетади, дўстим.

Бир умр соғиниб ўтдим зиёни, Бандидек мен унга талпиндим, бўзлаб. Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни, Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб.

А.Қ.Ш. Техас. 27.08.2015


Arxiv
bottom of page