МАСЪУЛЛАР

 

Ерда тараққиёт авжига минди,

Эга топилгайдир ҳар қандай корга.

Аввал битта қассоб етарди, энди

Ўнта қассоб бордир битта қўчқорга.

 

Илгари замонлар довруғи баланд,

Бир бахши яшарди овулда ғолиб.

Бугун катта- кичик ижод билан банд,

Куйлар, халачўпни қўлига олиб.

 

Қачондир каттакон маҳалла - кўйни,

Уддалаб келарди ёлғиз оқсоқол.

Ҳозир рота бўлиб бошқарар тўйни,

Басдир, ёдда қолган уч-тўртта мақол.

 

Гапларим киноя, пичингдан йироқ,

Бу - янги асрнинг мутоибаси.

Масъуллар янада бўлсалар кўпроқ,

Шаклланиб борар ҳалқ тоифаси.

 

Гўдаклар ўзини посбон дейди чўнг,

Ўйинчоқ милтиғин отиб толмайди.

Ҳамма қўриқчига айлангандан сўнг,

Қўриқланадиган нарса қолмайди.

 

Ҳўш, ундан кейин-чи?  Юз берар не ҳол?

Яна мажлис қилиб, йўриқлашади.

Вазифа кўриниб турибди яққол:

Энди бир-бирларин қўриқлашади.

 

А.Қ.Ш. Хьюстон. 03.09.2015

 

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload