ЎТАР ДУНЁ

 

 

Ўзингни ҳар лаҳза азобга шайла,

Шунчаки пўписа эмас машаққат.

Зулмнинг борлигин эътироф айла,

Ғоят кулгилидир гина, кудурат.

 

Арслон панжасини уриб турган  дам,

Ахлоқдан дарс бериб, қилаберма дўқ.

Демакки, савиянг шулдир, эй одам,

Сенга бошка таъриф топиб бўлмас, йўқ.

 

Мен ҳам  куйлагандим замонни тўлиб,

Ассалом! - деб турдим , отмасидан тонг.

Босқинчи ҳаққимни олса ҳам юлиб,

Таъзим бажо айлаб, чалавердим бонг.

 

Дунёда энг баланд, йиқилмас дорни,

Аввал алданганга қурмоқ керак, рост.

Бўйнига олдими магар иқрорни -

Мардона иш тутсин, ботирларга хос.

 

Кўрдим, йўл четида турарди бир чол,

Ёшу тажрибаси етган анчага.

Бажарар  ишин у англатди дарҳол,

Топшириқ бераман, дейди, барчага.

 

Ўтмишин ўзига ростлайди Инсон,

Чингизнинг зулмидан зарра қилмас ор.

Кўзига кўринмас дарё-дарё қон,

Энди унга фақат шон- шуҳрат даркор.

 

Ўтиб кетар экан барибир дунё,

Ёмоннинг умри ҳам ўчган нафасдир.

Мен унинг исмини билмайман, аммо

Яхши одам бўлган, десалар басдир.

 

А.Қ.Ш. Хьюстон. 8.09.2015

 

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload