ШИКОЯТЧИ ҲАНГОМАСИ
У миршабхонага қилар қўнғироқ:
-Жиноят юз берди, чорасин кўринг.
Ўзим санаб чиқдим, эрта тонгданоқ
Битта товуғим йўқ, топтириб беринг.
Ишлаган одамнинг иши кўп, мана
Товуқ масаласи очиқдир ҳамон.
Ҳафта ҳам ўтмасдан, сим қоқар яна:
-Итим ғойиб бўлди, нетай, миршабжон.
У шеърлар тўқирди отарчи учун,
Талантинг йуқ, -дебди юзига биров.
-Ох, менинг талантим йўқолди бугун!
Ўша идорага сим қоқар дарров.
Кимлардир уни деб доим овора,
У ҳам чарчамасди, билмасди тиним.
Бир кун ўзи келди: -Тез кўринг чора,
Сенинг ақлинг йўқ, -деб айтди хотиним.
Кўринмай кетди у, нечук аҳволи?
Миршаблар йўқлашди, хавотир олиб.
Дунёдан ўтдилар, -деди аёли,
Қаранг, энди ўзи қолмиш йўқолиб.
А.Қ.Ш. Хьюстон. 27.09.2015