РАНГБАРАНГЛИК
Заминга баробар кулфати, бахти,
Мажнун тол ёнида заққум дарахти.
Caҳролар белибос, ўрмонлар башанг,
Делфиннинг ҳамроҳи одамхўр наҳанг.
Шодлик бир томонда, бир томонда ғам,
Икки хил балодир сув билан ўт ҳам.
Лекин қозонда сув, тагида чўғдир,
Бирови бўлмаса таом ҳам йўқдир.
Яхшилар бор жойда ёмон ҳам мавжуд,
Бу-қадим боболар қолдирган ўгит.
Мен ҳам ўз фикримни айтай якунда:
Қайсига мансубсан -ҳамма гап шунда!
А.Қ.Ш. Хьюстон. 27.09.2015