top of page

ҲАЁТ ИБРАТИ


Ўтган йўлларимга кўз ташлаб гирён, Гоҳида ўзимга қоламан ҳайрон.

Руҳим замин узра учса ҳам баланд, Таним бир умрга бўлди занжирбанд.

Элу юрт номини қўйиб ўртага, Алдаб юришдилар мени жўрттага.

Баъзан дуч келганга айтдим ширин сўз, Лекин сийратини билмадим, афсус.

Ёш дўстим, волиданг қадрига етгин, Майли, ўзгаларни фаромуш этгин.

Она-ю Ватандир асли беминнат, Бошқалар шерикдир, ҳамроҳдир фақат.

28.10.2015


Arxiv
bottom of page