МАСХАРАБОЗЛАР

 

Ҳавас қилма менга сира ҳам,

На хўжаман ва на саидман.

Йўқдир менинг мансаб-мартабам,

Фақатгина шеърга собитман.

 

Ҳаваскорнинг узундир тили,

Иғво қилиб, ҳоврини босар.

Агар шумлик истаса кўнгли,

Деразамга тош отиб қочар.

 

Мақтанар сўнг уйига бориб:

-Рейхстагга байроқни илдик.

Бор-ку, шоир Абдулла Ориф,

Шуни боплаб масхара қилдик.

31.10.2015

Please reload

ИНСОН

12.01.2017

1/10
Please reload

17.12.2019

17.12.2019

16.12.2019

Please reload

Arxiv
Please reload